Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Айрим институтлардаги ўқитувчиларнинг юкламаси хорижга нисбатан икки карра кўп

Айрим институтлардаги ўқитувчиларнинг юкламаси хорижга нисбатан икки карра кўп

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда охирги етти йилда олий таълим қамрови 5 баробар, яъни 9 фоиздан 42 фоизга ошгани билан ёшларнинг муҳандислик-техникага қизиқиши жуда пастлиги қайд этилди. 2023 йил сўровномасида атиги 8 фоиз мактаб битирувчиси шу соҳани танлаган.

Кўпгина профессор-ўқитувчилар амалиётдан узилиб қолган. Муҳандислик бўйича 9 минг 600 нафар профессор-ўқитувчининг 40 фоизи сўнгги 5 йилда малака оширмаган.

Айрим институтлардаги ўқитувчиларнинг юкламаси хорижга нисбатан икки карра кўп. Баъзи университетлар илмий лабораторияларидаги ускунанинг 50 фоизи эскирган, қўшимча лаборатория ва замонавий жиҳозларга эҳтиёж мавжуд.

Киритилди: 17:12 20.06.2024. Ўқилди: 840 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!