Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатининг Ливан жанубидаги Исроил позицияларига ракета зарбаси оқибатида беш нафар исроиллик ҳарбий ҳалок бўлганини эълон қилди, деб хабар бермоқда The Times of Israel.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар саккизинчи захира бронетанк бригадасида хизмат қилган. Бундан ташқари, яна 19 нафар Исроил ҳарбийлари яраланган, тўрт нафарининг аҳволи оғир.
ЦАХАЛ хабарига кўра, "Ҳизбуллоҳ" жумага ўтар кечаси Исроил ҳарбийлари қурол-яроғларни тушираётган объектга ракета учирди.