Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Айрим дача эгалари ўз канализация тизимларини Чорвоқ сув омборига йўналтирган(ми)?

Айрим дача эгалари ўз канализация тизимларини Чорвоқ сув омборига йўналтирган(ми)?

Чорвоқ сув омборига канализация эмас, ёмғир сувлари оқизилган.

Ижтимоий тармоқларда “Айрим дача эгалари ўз канализация тизимларини Чорвоқ сув омборига йўналтирган” мазмунидаги хабарлар бўйича Тошкент вилояти Экология бошқармаси Бўстонлиқ туман бўлими томонидан жойига чиқиб ўрганилган.

Ўрганишда Бўстонлиқ тумани Бурчмулло МФЙ Чорвоқ сув омбори ҳудудига ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан хўжалик таморқани суғорилган ва ёмғир сувларини чиқиб кетиши учун ариқлар ковланиб унга полиетилен қувурлар орқали сувлар ўтказиб юборилгани аниқланди.

Ҳолат бўйича ушубу ҳудудга масъул бўлган Чорвоқ сув омбори ходимига нисбатан МЖтКнинг 82-моддаси, 2-қисмига (сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари ҳамда давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини бузиш) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 10 баробарида миқдорида жарима чораси қўлланилди.

Ковланган ариқлар ва унга қўйиб чиқилган қувурлар олиб ташланган.

Киритилди: 12:42 07.08.2025. Ўқилди: 825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!