Бугун 15 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Аёлларнинг рашк туфайли жанжали жарима билан тугади

Аёлларнинг рашк туфайли жанжали жарима билан тугади

Андижон шаҳрида икки қўшни аёл ўртасида рашк туфайли жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида улар кўп қаватли уй аҳолисининг тинчлигига путур етказиб, бир-бирларига енгил тан жароҳати етказишган.

Жанжалдан сўнг, аёллардан бири И.С. қўшнисининг турмуш ўртоғига тегишли “ONIX” автомашинасининг ойнасини синдириб, салондаги 850 АҚШ доллари ҳамда 470 минг сўм пулни, шунингдек, автомашина эгасига тегишли паспортни ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг ҳукмига кўра И.С. Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида айбли деб топилиб, 11,4 миллион сўм миқдорида жарима жазосига тортилди.

Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими олиб борган ижро ҳаракатлари натижасида ушбу жарима тўлиқ ундирилди.

Киритилди: 07:00 14.08.2025. Ўқилди: 838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!