Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Аёл боласини “YouTube” видеосига қараб дунёга келтирди

A A A
Аёл боласини “YouTube” видеосига қараб дунёга келтирди

Америкалик аёл Тиа Фримен турк меҳмонхонасида “YouTube” видеосига қараб чақалоғини дунёга келтирди.

22 ёшли қиз ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида эди. Фримен ҳомиладорлигини узоқ вақтга қадар билмаган, чунки вазни қарийб ўзгармаган эди. Бошқа ўзгаришлари эса у гормонал препаратлар ичиб юрганидан деб билган.

У фарзанд кутаётганини йигитига Германияга, унинг ёнига етиб борганида айтмоқчи эди. Бироқ тўлғоқ Туркиядап бошланиб қолди.

Дастлаб Фримен самолётда еган балиғидан заҳарланиб қолдим, деб ўйлади. Аммо “Google”га кириб, аломатларини ёзгач, боласи туғилаётганини тушуниб етди.

Инглиззабон Фримен маҳаллий шифокорлар билан тил топиша олмаслигини тушуниб етгач, туғиш ҳақидаги материалларни интернетдан қидира бошлади.

“YouTube” роликларини кўриб чиққан қиз ваннани сув билан тўлдириб, қулайроқ ўтириб олди, тишлари билан сочиқни қаттиқ тишлади ва... бироздан сўнг болакай дунёга келди.

Жараён тугагач, Фримен ўғлини овқатлантириб, ухлашга ётди.

Эрталаб улар Ксавье (у боласига шундай исм қўйди) билан аэропортга йўл олишди. У ерда ёш онага болага ҳужжат олиш учун Америка элчихонасига мурожаат қилишни маслаҳат беришди. Фримен ҳамда янги туғилган чақалоқни текшириб кўрган тиббиёт ходимлари уларнинг мутлақо соғлом эканлигини тасдиқлашди.

Manba: life.ru

Киритилди: 01:57 14.05.2018. Ўқилди: 1582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар