Бугун 18 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

«Аё София»га ўхшаш масжид, работ ва сардоба – Навоийнинг туризм салоҳияти ҳақида

«Аё София»га ўхшаш масжид, работ ва сардоба – Навоийнинг туризм салоҳияти ҳақида

Ўзбекистондаги энг қадимги масжид сифатида Бухородаги Масжиди калон ва Самарқанддаги Ҳазрати Хизр масжиди кўрсатилади. Навоий вилоятидаги Кармана туманида эса шундай масжид борки, уни албатта бориб кўриш керак. Чунки унда ислом кириб келгунига қадар ҳам зардуштийлик динига ибодат қилинган ва кейинчалик масжидга айлантирилган. Айнан шу сабабга кўра ҳам масжиднинг меъморий қиёфаси бошқаларидан анча фарқ қилади.

Гап Ҳазора қишлоғидаги Деггарон масжиди ҳақида кетяпти. Туризм қўмитаси ва Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган пресс-тур давомида ОАВ ходимлари бир қатор тарихий объектлар билан танишдилар.

«Аё София»га ўхшаш масжид, работ ва сардоба – Навоийнинг туризм салоҳияти ҳақида

Деҳгарон форсча сўз бўлиб, «Қозон қуювчи», «Қозон устаси» деган маънони билдиради. Ибодатхона қурилган муддат ҳақида турли мулоҳазалар юради, баъзи тадқиқотларда милодий VII аср дейилса, бошқасида ХI аср ҳақида гап кетади. Нима бўлган тақдирда ҳам, Деггарон масжидининг меъморий қиёфаси биз билган бошқа масжидлардан фарқ қилишини инкор этиб бўлмайди. Навоий вилояти, Сармишсой музейи илмий ходими Рамазон Эгамов томонидан таъкидланишича, ушбу макон дастлаб зардўштийлар ибодатхонаси вазифасини бажарган.

– Бу ерда зардўштийларнинг ибодатхонаси бўлган, сиз кўриб турган тўрт устуннинг ўртасида эса олов ёқиб қўйиладиган катта супа мавжуд бўлган. Атрофдаги деворлар эса кейинчалик, ибодатхона масжидга айлантирилгандан сўнг қурилган, – дейди Рамазон Эгамов.

«Аё София»га ўхшаш масжид, работ ва сардоба – Навоийнинг туризм салоҳияти ҳақида

Дарҳақиқат, масжид ичига кирсангиз ҳам ноодатий кўринишга дуч келасиз, қалин устунлар кўтариб турган гумбаз ҳам нимаси биландир Истанбулдаги машҳур «Аё София» Жоме масжидини эслатади. Ҳа, Туркиянинг жавоҳири ҳисобланадиган ибодатхона ҳам масжид бўлишидан аввал насронийлар черкови эди. Шу сабабли бўлса керак, Истанбул ва Карманадаги масжидларда ўхшашлик бор.

Вилоятдаги яна бир аҳамиятга молик жой – Сардоба Маликдир. ХI асрда бунёд этилган ушбу ер ости сув сақлаш жойи Навои шаҳри ерларида жойлашган. Сардоба ХI асрда Работ Малик карвон саройини таъминлаш мақсадида бунёд этилган. У дастлаб 13 метр чуқурликка, диаметри 12 метрли ёпқичли ҳовуз кўринишида бўлган. XVIII асргача хизмат қилган Сардоба Малик ўз вақтида стратегик муҳим маскан ҳисобланган. Узоқ йўлга чиққан карвонлар ундан сув ичган, шу сабабли Сардобани қуролли ясовуллар қўриқлаб турганлар.

«Аё София»га ўхшаш масжид, работ ва сардоба – Навоийнинг туризм салоҳияти ҳақида

Сардобанинг рўпарасида жойлашган Работ Малик карвонсаройи эса ўз даврининг логистик марказларидан бўлган, дейиш мумкин. Карвонсаройнинг ўз бозори ҳам мавжуд бўлиб, турли ҳудудлардан келтирилган маҳсулотларни шу ернинг ўзида улгуржи нархда сотиб олиш мумкин бўлган.

«Аё София»га ўхшаш масжид, работ ва сардоба – Навоийнинг туризм салоҳияти ҳақида

Албатта туризм ривожи учун аввало инфратузилмани шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Навоийда бу ишнинг ҳам уддасидан чиқишмоқда, ҳафта аввалида «Тинчлик Плаза» тармоғининг иккинчи меҳмонхонаси очилди. Бу Ўзбекистоннинг туризм инфратузилмасини кенгайтиришда муҳим босқич бўлиб, халқаро ва ички сайёҳлар оқими, ишбилармонлик туризмини ривожлантириш ва ҳудудда янги иш ўринларини яратишга ҳисса қўшади.

«Аё София»га ўхшаш масжид, работ ва сардоба – Навоийнинг туризм салоҳияти ҳақида

Янги меҳмонхона хушманзара ҳудудда жойлашган бўлиб, 70 та замонавий хона, 4 та сауна, ёпиқ бассейн ва ўзига хос ёзги бассейн билан жиҳозланган. Мажмуанинг ўзига хос хусусиятларига 150 кишига мўлжалланган панорамали кўринишдаги ресторан, тўлиқ жиҳозланган спорт зали, конференц-зал ва музокара хоналари киради.

«Аё София»га ўхшаш масжид, работ ва сардоба – Навоийнинг туризм салоҳияти ҳақида

«Аё София»га ўхшаш масжид, работ ва сардоба – Навоийнинг туризм салоҳияти ҳақида

Иккинчи меҳмонхонанинг очилиши жаҳон етакчилари билан рақобатлаша оладиган таниқли ўзбек меҳмонхона брендини яратиш йўлида муҳим қадам бўлиши кутилмоқда. Эътиборли томони, компания чет элда учинчи меҳмонхонани ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда.

Киритилди: Бугун 14:07. Ўқилди: 353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!