Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари вакиллари билан учрашув ўтказмоқда

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари вакиллари билан учрашув ўтказмоқда

Давлатимиз раҳбари касаба уюшмаларининг кўп миллионли аъзоларига ўзининг юксак ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.

“Биз бугунги кунда ўз олдимизга улкан марралар қўйиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидан олдинга қараб дадил қадам ташлаяпмиз.

Дунёда геосиёсий ва иқтисодий кескинлик авж олиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда юртимизда тинчлик ва хотиржамликни мустаҳкамлаб, кўп миллатли халқимиз ҳаётини янада яхшилашга маҳкам бел боғлаганмиз.

Қанчалик қийин бўлмасин, биргаликда қаттиқ меҳнат қилиб, турли синов ва машаққатлардан муносиб тарзда ўтиб бормоқдамиз.

Бу борада меҳнаткаш ва бағрикенг халқимиз, ҳар бир юртдошимизнинг ўрни, қўшаётган ҳиссаси беқиёс, албатта.

Бугунги даврамизда ўз ҳаётини инсон меҳнатини, унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдек эзгу ишга бағишлаган, соҳада узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, ҳурмат ва эътибор топган кўплаб одамларни кўриб турибман”, - деди давлатимиз раҳбари.

Киритилди: 11:09 17.10.2025. Ўқилди: 620 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!