Нашр бу ҳақда ўз манбалари ва Flight Radar парвозларни кузатиш хизматининг маълумотларига таяниб ёзмоқда. Бироқ Вашингтон ва Москва бу хабарни расман тасдиқлагани йўқ.
Бу АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги учинчи учрашув бўлади.
Ахios'нинг ёзишича, Трамп Украина бўйича музокараларда олдинга силжиш бўлмагани учун Москвадан “ҳафсаласи пир бўлган”. Нашр манбасининг сўзларига кўра, агар апрел ойи охиригача ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилмаса, АҚШ президенти Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириши мумкин.