Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Автотранспортни рўйхатдан ўтказишда тўловларни кескин камайтириш таклиф этилмоқда

Автотранспортни рўйхатдан ўтказишда тўловларни кескин камайтириш таклиф этилмоқда

Адлия вазирлиги фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида ҳамда келгусида юзага келиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олиш учун автотранспортни расмийлаштиришда ундириладиган йиғимларни камайтириш бўйича Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, халқ муҳокамасига қўйди, дейди "huquqiyaxborot" телеграм канали.

Маълумки, автотранспортни рўйхатдан ўтказишда иккита тўлов қилинади. Биринчиси, Республика йўл жамғармасига ундириладиган йиғим ва иккинчиси – Давлат рақами белгисини олиш учун тўлов.

Янги автотранспорт учун йўл жамғармасига йиғим харид нархининг 3 фоизини ташкил этади. Бироқ айнан бир автотранспорт бошқа шахсга сотилганда, йўл жамғармасига унинг ишлаб чиқарилган йили ва от кучига қараб йиғим адолатсиз равишда такроран ундирилади.

Россия, Латвия ва Белорусия давлатларида йўл жамғармасига тўловлар мавжуд эмас.

Автотранспортни рўйхатдан ўтказишда (янги ёки фойдаланишда бўлганлигидан қатъий назар) Давлат рақами белгисини олиш учун 334 500 сўм (35 доллар) миқдорида йиғим тўланади.

Қозоғистонда – 18,3 доллар, Россияда – 44,4 доллар, Латвияда – 48,5 доллар Германияда – 50 доллар.

Мисол учун, 2017-2019 йилларда ишлаб чиқарилган “Nexia 3” учун йўл жамғармасига 2.575.650 сўм (271 доллар) йиғим тўлаш керак бўлади.

Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда автотранспорт амалда сотилган бўлса ҳам, олди-сотди шартномаси эмас, балки тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончномалар расмийлаштириш ҳолатлари кескин ошиб кетди. Бу албатта салбий ҳолат ҳисобланади.

Нега?

  • биринчидан, ишончнома бу муддатли битим, унинг амал қилиш муддати узоғи билан уч йил, ундан сўнг ишончнома ўз кучини йўқотади;
  • иккинчидан, ишончнома бир томонлама битим ҳисобланади. Яъни, ишончнома уни берган шахс томонидан исталган пайтда бекор қилиниши мумкин;
  • учинчидан, автотранспортга нисбатан мулк ҳуқуқи ишончнома берувчининг ўзида сақланиб қолади.

Бунинг оқибати қандай?

Ишончнома муддати тугаб қолса ёки ишончнома уни берган шахс томонидан бекор қилиб юборилса, ишончномани олган шахс автотранспортни бошқариши ёки сотиши мумкин эмас бўлиб қолади, бунда автотранспорт эгасидан янги ишончнома олиш керак бўлади (эгасини топиш қийинроқ бўлиши мумкин).

Бундан ташқари, автотранспорт эгаси уни бошқа шахсга сотиб юбориши ёки бегонага яна битта ишончнома бериши мумкин.

Буларнинг оқибатида автотранспортни аслида сотиб олган шахс фирибгарлик жабрланувчисига айланиб қолиши эҳтимоли бор.

Киритилди: 20:30 13.02.2020. Ўқилди: 3235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!