Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Автомобиллар учун мажбурий эко-стикерлар: янги тартиб ҳақида нималарни биласиз?

Автомобиллар учун мажбурий эко-стикерлар: янги тартиб ҳақида нималарни биласиз?

Эко-стикер кимларга шарт эмас?

Низом талаблари қуйидаги транспорт воситаларига нисбатан қўлланмайди:

  • Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит ҳаракатланаётган транспортлар;
  • Ўзбекистонда 90 кунгача вақтинча бўлиб турган транспорт воситалари;
  • электромобиллар ва электромотоцикллар;
  • мотоцикл, скутер, мопед ва уч ғилдиракли транспортлар;
  • тезкор ва махсус хизмат транспортлари;
  • жамоат транспорти (такси ва йўналишли таксидан ташқари);
  • қишлоқ хўжалиги техникалари;
  • “ногиронлиги бўлган шахс” белгиси ўрнатилган транспорт воситалари.

Қандай қилиб олинади?

Эко-стикерни олишнинг асосий икки йўли бор: Янги/қайта рўйхатдан ўтказишда — рўйхатга олиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида бепул берилади. Фойдаланишдаги автоуловлар — эгаси хоҳишига кўра, ихтиёрий мурожаат асосида расмийлаштирилади.

Қайд этилишича, стикер олд ойнанинг пастки ўнг бурчагига, салон томондан ёпиштирилади.

Эко-стикер муддати қанча?

Эко-стикерлар муддатсиз берилади. Бироқ қуйидаги ҳолатларда қайта расмийлаштирилади:

  • транспорт эгаси ёки давлат рақами ўзгарса;
  • олд ойна алмаштирилса;
  • стикер шикастланса ёки ўчиб кетса.

Диагностика қачон керак бўлади?

Экологик тоифа, одатда, ишлаб чиқарувчи тасдиқлаган “Евро” стандартига кўра белгиланади. Агар экологик синф аниқ бўлмаса, диагностика текширувлари натижаси асосида белгиланади; текширувлар ИИВ ҳузуридаги махсус экологик операторлар томонидан ўтказилиб, маълумотлар ягона электрон тизимда қайд этилади.

Шунингдек, транспорт эгаси йилда бир марта бепул қайта диагностика ўтказиб, экологик тоифани яхшилаш ҳуқуқига эга экани ҳам кўрсатилган.

Гибрид автомобиллар ва ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган янги машиналар автоматик тарзда "яшил" тоифага киритилади.

Киритилди: Бугун 13:11. Ўқилди: 405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!