Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Автомобиль портлаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

Автомобиль портлаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

Деҳлида автомобиль портлаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Ҳиндистон ички ишлар вазири Амит Шоҳ янгиланган маълумотларни тақдим этган.

"Кеча, тахминан соат 19:00 Деҳлидаги Қизил қалъа яқинида Hyundai i20 машинасида портлаш содир бўлди. Касалхоналардан олинган маълумотларга кўра, ҳозиргача саккиз киши ҳалок бўлган", - деди у.

Ҳиндистон ички ишлар вазири портлаш жойига ташриф буюрди. У 11 ноябрь куни эрталаб ўз вазирлигининг юқори мансабдор шахслари йиғилиши ўтказилишини маълум қилди.

Аввалроқ NDTV Эски Деҳлидаги портлаш оқибатида 13 киши ҳалок бўлгани ва 20 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди. Телеканалнинг хабар беришича, портлаган машинанинг асл эгаси ҳибсга олинган. У сотган автомобиль эгаси портлаш оқибатида ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 09:00 11.11.2025. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!