Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Автофирибгарлик учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак Туркияда ушланди

Автофирибгарлик учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак Туркияда ушланди

Автомобиль олди-сотди соҳасида кўплаб фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб 2015 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак Туркияда ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Истанбул шаҳрида қўлга олинган 1969 йилда туғилган И.У. 2025 йил 11 январь куни Ўзбекистонга депортация қилинди.

Бош консулхона ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилишни сўради.

Шунингдек, сўнгги вақтларда фирибгарлик ҳолатлари юзасидан Бош консулхонага келаётган мурожаатлар сони ортганлигини инобатга олиб, фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолишдан огоҳ бўлишга чақирди.

Киритилди: 13:55 14.01.2025. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!