Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Автобусни ариққа қулатган “Nexia” қидирилмоқда

A A A
Автобусни ариққа қулатган “Nexia” қидирилмоқда

Шанба куни 14:52 да Тошкентнинг Яшнобод туманида салонида 20 нафар йўловчиси бўлган 119-сонли “Isuzu” автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Оҳангарон кўчаси бўйлаб Қўйлиқ 1-мавзеси томонга ҳаракатланиб кетаётган автобус (давлат рақами 01 023 ЕDA) олдидан фил суяги рангидаги “Nexia” автомобили кескин ўнгга бурилиши оқибатида avtobus ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, машина Толариқ ариғига тушиб кетган. Бу пайтда автобуснинг тезлиги соатига 27 км ни ташкил этган. “Nexia” ҳодиса жойидан яширинган.

«Газета.уз"га «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясидан хабар қилинишича, ҳодиса натижасида йўловчилардан ҳе ким жабрланмаган, бироқ автобус ҳайдаш бўйича етти йиллик тажрибага эга ҳайдовчи — Абдурашид Қўзибоев (1981 й. т.) жароҳатланган. Унга бош мия чайқалиши ташхиси билан Республика неврология марказида амбулатор даволаш ёрдами кўрсатилди.

Ҳозирда Тошкент ИИББ ЙҲҲБ томонидан фил суяги рангидаги “Nexia” автомобили қидирилмоқда. Мазкур воқеага гувоҳ бўлганлардан «Тошшаҳартрасхизмат» ҳаракат хавфсизлиги бўлими ходимларига (+99899 848-69-99) ёки ИИББ ЙҲҲБга (230-94-52) хабар бериш сўралди.

 

Киритилди: 23:42 12.05.2018. Ўқилди: 1329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар