Грац шаҳри полицияси хабарига кўра, гумонланувчининг уйида ишламайдиган қўлбола бомба, вафотидан олдинги хати ва видеоси топилган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди. Бу мамлакат замонавий тарихидаги энг қонли ҳужум бўлди.
Ҳужумни амалга оширган 21 ёшли йигит ушбу мактабнинг собиқ ўқувчиси бўлган. У ҳужумдан сўнг ўз жонига қасд қилган. Унинг ҳаракатларига нима туртки бўлгани номаълум, шунингдек, ҳукумат ҳозирча унинг исмини ошкор қилмаган.