Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Австрияда кўприк панжараси автомобилнинг ички қисмини тешиб киришига қарамай ҳайдавчи аёл омон қолди

A A A
Австрияда кўприк панжараси автомобилнинг ички қисмини тешиб киришига қарамай ҳайдавчи аёл омон қолди

Австриядаги бахтсиз ҳодиса пайтида кўприк панжараси автомобилнинг ички қисмини тешди - ҳайдовчи омон қолди.

Полиция маълумотларига кўра, австриялик аёл машина ҳайдаб кетаётиб ухлаб қолган ва кўприк панжарасига бориб урилган. Ҳайдовчи ўриндиғи яқинида темир парча машинани тешиб ўтди. Машина кўприкдан сой қирғоғига қулаган.

Шовқинни эшитган маҳаллий аҳоли зудлик билан воқеа жойига етиб келган ва аёлни машина вайроналари остидан қутқариб қолган. Орадан кўп ўтмай, двигатель бўлинмасидан тутун чиқа бошлади ва машина ёниб кетган.

Ўт ўчирувчилар ҳайдовчининг қутқарилишини «Пасха мўъжизаси» деб атади. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган. Salzburg 24 тез ёрдам хизматлари маълумотларига таяниб хабар беришича, у боши ва танасининг юқори қисмидан жароҳат олган, аммо улар ҳаёт учун хавфли эмас.

Киритилди: 20:03 31.03.2024. Ўқилди: 1147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!