Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Австрияда инфляция сўнгги 47 йилдаги энг юқори кўрсаткичга чиқди

A A A
Австрияда инфляция сўнгги 47 йилдаги энг юқори кўрсаткичга чиқди

Австрия федерал статистика идораси маълумотига кўра, Австрияда йиллик инфляция 1975 йилдан буён энг юқори даража - 9,3 фоизни ташкил этди.

“2022 йил июль ойида инфляция даражаси 9,3 фоизга кўтарилди. Бу 1975 йил февралидан бери энг юқори кўрсаткич”, - деди муассаса бош директори Тобиас Томас.

Унинг таъкидлашича, биринчи навбатда ёнилғи, маиший энергия, озиқ-овқат маҳсулотлари ва умумий овқатланиш соҳасида нарх ошган.

“Нарх сакраши, айниқса, ҳафталик харидда сезилади. Озиқ-овқат ва хизматдан ташқари ёнилғини ҳам ўз ичига олган мини-сават нархи июль ойида 19,1 фоиз, яъни икки баробар ўсди”, деди Тобиас.

Киритилди: 08:02 19.08.2022. Ўқилди: 1677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!