Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Австрия Россия туфайли NATO'га аъзо бўлиш ва нейтралликдан воз кечишни муҳокама қилишга тайёр

Австрия Россия туфайли NATO'га аъзо бўлиш ва нейтралликдан воз кечишни муҳокама қилишга тайёр

Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Беате Майнл-Райзингер Die Welt нашрига берган интервюсида маълум қилди.

"Фақат нейтраллик бизни ҳимоя қила олмайди, бу аниқ. Глобал хавфсизлик бўйича вазият ноаниқ бўлиб бораётган ва Россия тобора тажовузкорлашаётган бир пайтда, Австрияни ҳимоя қиладиган омил бу мудофаа салоҳиятимизга киритилаётган сармоялар ва ҳамкорлик муносабатларидир", — дея фикр билдирди Майнл-Райзингер

Унинг таъкидлашича, гарчи ҳозирча Австрия парламентида ёки мамлакат аҳолиси орасида NATO'га аъзоликни қўллаб-қувватловчилар кўпчилик бўлмаса-да, бу борадаги мунозара жуда самарали бўлиши мумкин.

Австрия 1955 йилда нейтрал мақомини эълон қилган эди. Ўша йили иттифоқчи давлатлар, жумладан СССР қўшинлари мамлакат ҳудудида олиб чиқилганди. Шу тариқа Австрия ўз мустақиллигини тиклаган ва “доимий нейтраллик” мақоми конституцияда мустаҳкамланган. Австрия NATO аъзоси эмас, бироқ алянс билан, “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастури доирасида ҳамкорлик қилади.

Киритилди: 20:13 27.07.2025. Ўқилди: 855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!