Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Австрия махсус хизматлари Россиянинг ёлғон маълумот тарқатиш бўйича кампаниясини фош қилганини маълум қилди

Австрия махсус хизматлари Россиянинг ёлғон маълумот тарқатиш бўйича кампаниясини фош қилганини маълум қилди

Австрия Давлат хавфсизлик ва разведка бошқармаси (DSN) Россиянинг мамлакатда кенг кўламли дезинформация кампанияси фош этилгани ҳақида хабар берди. Махсус хизмат унинг мақсади "Украина зарарига ва Россия фойдасига жамоатчилик ва сиёсий фикрларни манипуляция қилиш" бўлганини таъкидлади.

DSN 2024 йил охирида жосусликда гумон қилинган Болгария фуқаросининг электрон қурилмаларини таҳлил қилиш чоғида ушбу разведка операцияси ҳақида маълумот олган. Разведка бошқармасининг версиясига кўра, жосуслик гуруҳи кенг кўламли Россия-Украина уруши бошланганидан бир неча ҳафта ўтгач фаоллашган. У немис тилида сўзлашувчи мамлакатларда ёлғон маълумот тарқатиш ҳаракатини режалаштирган.

Ташвиқот иштирокчилари интернетда ёлғон маълумотларни тарқатиш, шунингдек, варақлар ва граффити ёпиштириш билан шуғулланган, дейилади DSN хабарида.

Хавфсизлик хизматининг таъкидлашича, гумонланувчидан олиб қўйилган қурилмалар ва у ердан топилган ёзишмалар таҳлили Россия томонидан назорат қилинадиган тузилманинг ҳаракатлари батафсил режалаштирилганини кўрсатган. Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи "алоқада бўлиб турган шахс" бўлган. У 2022 йилдан бери ушбу ташкилотда ишлаганини тан олди.

Киритилди: 21:31 24.03.2025. Ўқилди: 823 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!