Бугун 13 июль, 2020 йил, душанба

O'ZB

Австралиянинг Виктория шаҳрида коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди

Австралиянинг Виктория шаҳрида коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди

Австралиянинг иккинчи энг зич штати Викторияда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди. Бир кун ичида ҳудудда 75 янги ҳолат аниқланди.

Расмийларнинг сўзларига кўра, бу сўнгги икки ой ичида қайд этилган рекорд кўрсаткичдир.

“Ҳозирда оммавий текшириш ишлари яна бошланган ва ҳудудда чекловларни қайта жорий этиш кўриб чиқилмоқда”, дейди Виктория штатининг бош санитар ходими.

Бироқ Австралия бош вазири мамлакат иқтисодиёти аллақачон зарар кўрганини инобатга олиб, карантин қайтарилишини истамаяпти.

 

“Мен олдинроқ чегараларни очиш тўғрисида қарор қабул қилган эдим. Ҳа, аҳволимиз ҳозирда жиддий, аммо биз буни енгиш учун қўлимиздан келганини қиламиз”, дея таъкидлаган Бош вазир Скотт Моррисон.

Киритилди: 22:36 29.06.2020. Ўқилди: 965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!