Ресторан маъмурияти ҳаттоки сайёҳлар учун бир неча тилда огоҳлантириш ёзувларини илиб чиққан бўлса-да, меҳмонлар ҳам, ҳайвонлар ҳам буни эътиборсиз қолдирмоқда.
Квоккалар ўзларининг ёқимтой кўриниши билан ташриф буюрувчилардан егулик сўрашга ўрганиб қолган ва мунтазам равишда ичкарига "ҳужум" қилмоқда.
Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, инсонлар истеъмол қиладиган озиқ-овқатлар бу ёввойи ҳайвонлар учун ҳақиқий заҳар ҳисобланиб, уларнинг организмига жиддий зарар етказади.