Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Австралиялик физиклар квант компьютерлари учун тезкор электрон замбарак яратди

Австралиялик физиклар квант компьютерлари учун тезкор электрон замбарак яратди

Австралиялик физиклар бир сонияда миллиардлаб якка электронлар ҳаракатини бошқара оладиган ўта тезкор электрон замбаракни яратди. Бундай бошқарув қобилияти квант комютерларини яратиш учун муҳим саналади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Электронлар ҳаракати устидан тўлиқ назорат ўрнатиш кенг қамровли квант компьютерларини яратишда муҳим қадам саналади.

Австралиялик физиклар квант компьютери яратиш бўйича кўп йиллик тадқиқотлардан кейин уларнинг хотираси билан боғлиқ муҳим ечимни топди. Бунда улар квант маълумотларини ташувчи якка электронлардан фойдаланди. Бундай электронларни бошқариш осон, бироқ уларни олиш осон эмас. Бунинг учун бир сонияда бир неча миллиард бирликни чиқарадиган электрон «замбарак» зарур.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 07:55 05.07.2018. Ўқилди: 1439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!