Австралиядаги нефтни қайта ишлаш заводида юз берган ёнғин ҳодисаси оқибатлари глобал ёқилғи бозорига таъсир қилиши мумкин, деб зхабар бермоқда BBC.
Гап мамлакатдаги нефт маҳсулотларининг 10 фоизигача бўлган қисмини таъминлайдиган корхона ҳақида бормоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, газ сизиб чиқиши оқибатида юз берган портлашдан сўнг завод қувватларининг бир қисми тўхтатилган.
Бу эса етказиб бериш занжирида узилишлар хавфини юзага келтиряпти. Яқин Шарқдаги кескинлик фонида мазкур ҳодиса жаҳон ёқилғи бозорига босимни кучайтиради ва нархларнинг тезроқ кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин, деб ёзади BBC.