Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Австралияда йўловчи самолёти хизмат автомобили билан тўқнашувдан аранг қутулиб қолди

Австралияда йўловчи самолёти хизмат автомобили билан тўқнашувдан аранг қутулиб қолди

Австралия транспорт хавфсизлиги бюроси (ATSB) Квинсленд штатидаги Таунсвилл аэропортида йўловчи самолёти ва хизмат автомобили ўртасида содир бўлган хавфли яқинлашув ҳолати юзасидан текширув бошлади.

Bloomberg нашрининг хабар беришича, ҳодиса 7 октябрь куни рўй берган.

Австралиянинг Qantas авиакомпаниясига қарашли Jetstar лоукостери Брисбендан Таунсвиллга JQ908 рейсини амалга ошираётган вақтда хавфли вазият юзага келган.

Самолёт қўнишга яқинлашаётган пайтда экипаж учиш-қўниш йўлагига чиқиб келаётган хизмат автомобилини пайқаган.

Фургон йўлак четида тўхтаган, йўловчи самолёти эса унинг устидан бор-йўғи 50 фут (тахминан 15 метр) баландликда учиб ўтган.

Шунга қарамай, самолёт хавфсиз қўнишга муваффақ бўлган. Шундан сўнг хизмат автомобили учиш-қўниш йлагини кесиб ўтган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ Австралиянинг транспорт хавфсизлиги бўйича масъул идораси ушбу воқеани жиддий авиация ҳодисаси сифатида таснифлаган.

Айни пайтда мутахассислар самолёт ва хизмат автомобилининг хавфли даражада яқинлашишига сабаб бўлган ҳолатларни ўрганмоқда.

Киритилди: 11:49 12.10.2026. Ўқилди: 324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!