Австралия шимолида енгил самолёт қулаб тушди ва учувчи ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Шимолий ҳудуд полицияси хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ҳалокат 12 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:20 атрофида юз берган. Самолёт Дарвиндан 60 км шимоли-шарқда жойлашган Мидл-Пойнт қишлоғида жойлашган тўғонга қулаган. Самолёт бортида 63 ёшли учувчи ва 29 ёшли йўловчи бўлган. 29 ёшли йўловчига зарар етмади.
Полициянинг таъкидлашича, самолёт кўплаб шўр сув тимсоҳлари яшайдиган тўғонга олиб борувчи сув йўлларидан бирига қулаган. Қутқарувчилар ҳалокатга учраган самолётдан аввалига "жароҳатланмаган йўловчини, кейин эса учувчининг жасадини" чиқариб олишди.