Бугун 14 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Австралияда самолёт қулади, қурбонлар бор

Австралияда самолёт қулади, қурбонлар бор

Австралиянинг шарқий соҳилида, Шеллхарбор аэропорти яқинида енгил моторли самолёт ҳалокатга учради.

Янги Жанубий Уэльс полицияси уч кишининг ўлими ҳақида хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳалокат маҳаллий вақт билан соат 10:00 атрофида Шеллхарбор аэропорти яқинида (Сиднейдан 100 км жанубда жойлашган) содир бўлган. "Қутқарув хизматлари енгил самолёт қулагани ҳақидаги хабарларни олгач, воқеа жойига етиб келди. Самолёт аэропортдан ҳавога кўтарилгандан сўнг дарҳол ҳалокатга учради ва зарбадан кейин ёниб кетди", - дея қўшимча қилди полиция воқеа оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

Полиция воқеа жойини ўраб олди, ҳалокат сабабларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:15 11.10.2025. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!