Австралия шарқидаги бир қатор шаҳарлар дам олиш кунларида сўнгги ўн йилликлардаги энг қалин қор қатлами билан қопланди.
Янги Жанубий Уелснинг шимолий ҳудудларида 40 сантиметргача қор ёғди, бу 1980-йилларнинг ўрталаридан бери рекорд миқдор эди. Квинсленднинг айрим ҳудудларида ўн йил ичида биринчи марта қор ёғди.
Мисли кўрилмаган қор ёғиши, кучли ёмғир ва момақалдироқ сабаб 1455 та ҳодиса содир бўлди. 100 дан ортиқ автомобил қор остида қолиб кетди, бўронлар биноларга зарар етказди, бир нечта йирик сув тошқини ҳақида огоҳлантиришлар берилди. Ўн минглаб уйлар электр таъминотисиз қолди.