Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Австралияда 48 қаватли бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди. Мазкур бинога интеграция қилинган тизим 375 кВтгача электр энергияси ишлаб чиқариши мумкин. У 2026 йил охирида тўлиқ ишга туширилгач, бинонинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 20 фоизигача қисмини қоплаши кутилмоқда.

Лойиҳа Австралия ҳукумати томонидан молиялаштирилган бўлиб, кўп қаватли тижорат биноларининг ташқи деворларига қуёш панелларини кенг кўламда ўрнатиш бўйича дунёдаги илк йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади. Панеллар бинонинг 2 680 квадрат метрдан ортиқ ташқи майдонини эгаллаган.

Тизим икки томонлама ишлайдиган монокристалли қуёш элементларидан ташкил топган. Панеллар қуёш нуридан электр энергияси ишлаб чиқариш билан бирга, бино ичига ортиқча иссиқлик киришини ҳам камайтиради.

Қурувчи Cbus Property компанияси бош директори Крис Какуфаснинг таъкидлашича, лойиҳа BIPV (Building Integrated Photovoltaics) технологияси асосида амалга оширилган. Ушбу технологияда қуёш панеллари бинонинг ташқи конструкциясига бевосита интеграция қилиниб, бир вақтнинг ўзида қурилиш материали ва электр энергияси манбаи вазифасини бажаради.

Киритилди: 23:14 14.11.2026. Ўқилди: 314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар