Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Австралия Африкада Эбола эпидемияси билан курашиш учун маблағ ажратди

Австралия Африкада Эбола эпидемияси билан курашиш учун маблағ ажратди

Австралия ҳукумати Конго Демократик Республикаси ва Угандада Эбола тарқалишига қарши курашни қўллаб-қувватлаш учун 5 миллион Австралия доллари (тахминан 3,2 миллион доллар) ажратишга қарор қилди.

Бу ҳақда Австралия ташқи ишлар вазири Пенни Вонг баёнотида маълум қилинди.

Ҳужжатга кўра, ажратилган маблағлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси орқали ўтказилади.

"Маблағлар дори-дармонлар ва зарур тиббий асбоб-ускуналарни сотиб олишга, санитария хизматларини қўллаб-қувватлашга, касалликнинг тарқалишини кузатишга ва маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимларини мустаҳкамлашга ёрдам беради", деб таъкидлади вазир.

КДРда шу йилнинг 15 май куни ўн еттинчи Эбола эпидемияси қайд этилди. Итури вилояти эпидемия марказига айланди. Конго Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, тасдиқланган Эбола ўлимлари сони 60 тага, тасдиқланган инфексия ҳолатлари сони эса 344 тага етди. Итури вилояти билан чегарадош Угандада ҳам Эбола вируси билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган.

Киритилди: Бугун 11:21. Ўқилди: 187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!