Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Август ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш натижасида тизимга 86,5 миллиард сўм зарар етказилган

Август ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш натижасида тизимга 86,5 миллиард сўм зарар етказилган

«Ўзэнергоинспекция» томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида сўнгги бир ойда ўтказилган назорат тадбирлари давомида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг 179 та ҳолати аниқланди.

💭 Унга кўра, 36,8 млн кВт⋅соат электр энергияси (58,9 млрд сўм) ва 8,7 млн метр куб табиий газ (27,5 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида жами 86 миллиард 571 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

1️⃣ Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 476 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди ва тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим этилди.

Киритилди: 12:10 06.09.2025. Ўқилди: 907 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!