Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Август ойида электромобиллар савдоси 2 баравар камайди

Август ойида электромобиллар савдоси 2 баравар камайди

Ўзбекистонда август ойида енгил электромобиллар сегментида сотувларнинг пасайиши кузатилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабарига кўра, ой давомида сотувлар ҳажми 1,7 минг донани ташкил этди, бу аввалги ойга нисбатан деярли икки баравар кам.

Ҳудудлар бўйича 5 та ҳудудда сотувлар камайганлиги қайд этилган, умумий пасайишнинг 90 фоиздан ортиғи пойтахт улушига тўғри келган, Тошкентда сотувлар 66 фоизга камайди. Янги электромобилларнинг бирламчи бозорида сотувлар бир ой давомида 53 фоизга камайди, иккиламчи бозорда эса пасайиш 37 фоизни ташкил этди. Йиллик ҳисобда фойдаланилган электромобиллар савдоси 20 фоизга ошди.

Умумий ҳисобда август ойида енгил автомобиллар савдоси 11 фоизга ошиб, 102 минг донани ташкил этди, бу 2024 йилнинг феврал ойидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Ҳудудлар кесимида август ойида енгил автомобиллар савдоси бўйича энг юқори ўсиш Сурхондарё (54 фоиз), Фарғона (25,4 фоиз) ва Андижон вилоятларида (24,8 фоиз) қайд этилган.

Киритилди: 09:39 18.09.2024. Ўқилди: 313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!