Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

WSJ: Трамп ва Путин дунёни бўлишиб олади

WSJ: Трамп ва Путин дунёни бўлишиб олади

The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.

Шу билан бирга, нашр манбаларига кўра, Москва «Европа хавфсизлик архитектураси»нинг келажакдаги тузилиши масаласида ён беришлар эвазига Украинага нисбатан айрим ҳудудий талабларида «мослашувчанлик» кўрсатиши мумкин.

«Аслида, бу АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамп ва Владимир Путиннинг учрашувида дунёнинг таъсир доираларига бўлиниши муҳокама қилинишини англатади. Бунда Москва Украина, Грузия ва НАТОга аъзо бўлмаган бошқа собиқ совет қўшни давлатлари устидан устунликка эга бўлади. Бу эса НАТОни заифлаштиради ва Европа хавфсизлигига таҳдид солади,» дея таъкидланади мақолада.

Киритилди: 21:48 20.12.2024. Ўқилди: 1141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!