Бугун 2 февраль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Аварияга учраб вафот этган ходимнинг оиласига 1,4 миллиард сўм зарар пули ундириб берилди

Аварияга учраб вафот этган ходимнинг оиласига 1,4 миллиард сўм зарар пули ундириб берилди

«SEG TASCO» корхонасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган У. Ражабов 2024 йил июн ойида Самарқанддан Бухорога хизмат сафарига кетаётган вақтда йўл-транспорт ҳодисасига учраб вафот этган.

Марҳумнинг отаси ҳолат юзасидан Бухоро вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасига мурожаат қилди.

Мурожаат инспекция ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу бахтсиз ҳодиса ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилди ва корхонага вафот этган ходимнинг оиласига зарар тўловларини тўлаш мажбурияти юклатилди.

«SEG TASCO» корхонаси ва суғурта компанияси ўртасида тузилган шартномага асосан компания томонидан марҳумнинг оиласига бир йўла 1 млрд 473 млн сўм зарар пуллари тўлаб берилди.

Шунингдек, марҳумнинг 2 нафар фарзанди вояга етгунига қадар ҳар бирига 4 млн 92 минг сўмдан (жами 664 млн 405 минг сўм) ойлик нафақа пуллари тўлаб борилиши белгиланди.

Киритилди: 10:44 01.02.2025. Ўқилди: 1143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!