Брюсселда минглаб Ауди заводи ишчилари корхона ёпилишига қарши намойиш ўтказмоқда. Улар автомобиль шиналарини Audi логотипи шаклида ёқишгани суратлари тарқалди.
Volkswagen концерни энергия ресурслари нархи ошиши туфайли бутун Европа Иттифоқи бўйлаб бир неча заводларини ёпишга мажбур бўлган.
Махсус операция бошланганидан сўнг Германия Россиядан қувур орқали газ харид қилишни тўхтатиб, АҚШдан нархи 40% қиммат бўлган суюлтирилган газ сотиб олишга ўтган эди.