Auchan Россияни тарк этишнинг иккита сценарийсини кўриб чиқмоқда: бизнесни маҳаллий бошқарувга топшириш ёки уни сотиш. Бу ҳақда Коммерсант хабар берди.
Нашр манбаси “Лента” ва “Магнит” компанияларини бизнесни сотиб олишга даъвогар сифатида кўрсатмоқда. Бошқа манбаларга кўра, X5 Group ҳам бизнесни сотиб олиш учун ҳаракат қилмоқда.
“Магнит” сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бораётганини рад этди. “Лента” ва Х5 изоҳ беришдан бош тортди. Харид қилинган тақдирда, барча Auchan дўконлари харидорнинг брендига ўтказилади. .
Auchan бизнесининг қиймати 60-70 миллиард рубл (620-720 миллион доллар)га баҳоланмоқда.