Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Аттракционда 60 киши осилиб қолди

A A A
Аттракционда 60 киши осилиб қолди

Япониянинг Осака шаҳридаги “Universal Studios” паркида 60 киши Америка горкаси аттракционида оёғи осмондан бўлиб осилиб қолди.

Мазкур ҳодиса иккита вагон йўлга чиққанда содир бўлган. Улардан бири 30 метр баландликда, иккинчи вагон эса маршрут охирида тиқилиб қолган.

Қутқарувчилар боши билан осилиб қолган одамларни қандай қутқариш ҳақида узоқ ўйлашди. Орадан икки соат ўтгачгина уларни эвакуация қилишга муваффақ бўлдилар. Мазкур ноқулайликка қарамай, икки соатдан сўнг аттракционни яна ишлатиб юборишди.

Маълумотларга кўра, бу – хиёбондаги аттракционнинг тўхтаб қолиши билан боғлиқ биринчи ҳодиса эмас. 2017 йилда ҳам худди шунга ўхшаш воқеа содир бўлган. Натижада ҳеч ким зарар кўрмаган.

Manba: life.ru

Киритилди: 00:41 12.05.2018. Ўқилди: 1157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар