Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Атамбаевни таслим бўлишга кўндирган полициячини «сотқинлиги» учун ишдан бўшатишди

Атамбаевни таслим бўлишга кўндирган полициячини «сотқинлиги» учун ишдан бўшатишди

Алмазбек Атамбаевни таслим бўлишга кўндирган Қирғизистон ички ишлар вазири ўринбосари Курсан Асановни «сотқинлиги» учун ишдан бўшатишди, деб хабар беради «Нур.кз».

Курсан Асанов зиддият кучайиб кетишининг олдини олиш учун Алмазбек Атамбаевни ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига таслим бўлишга кўндирган эди.

Кейинроқ полициячига нисбатан хизмат текшируви ўтказилган эди.

Текширув натижаларига кўра, Асанов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Қайд этилишича, Асанов Қирғизистон милицияси манфаатларига хиёнат қилганликда ва ишончни суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.

Киритилди: 05:00 14.08.2019. Ўқилди: 3973 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!