Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

AstraZeneca компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради

A A A
AstraZeneca компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов AstraZeneca Британия-Швеция трансмиллий фармацевтика ва биотехнология компаниясининг ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари бўйича департамент раҳбари ўринбосари Нитин Капур билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон фармацевтика саноатининг истиқболлари ва AstraZeneca компанияси билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Нитин Капур AstraZeneca компанияси фаолият йўналишлари, амалга оширилаётган тадқиқотлар билан таништирди. Элчи, ўз навбатида, Ўзбекистонда фармацевтика саноатини ривожлантириш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туриш бўйича ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган имконият ва афзалликлар тўғрисида сўзлаб берди.

Мулоқот якунида мазкур йўналишда ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш мақсадида келгусида икки томонлама учрашувлар ҳамда ташрифларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Киритилди: 09:50 16.08.2024. Ўқилди: 1014 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!