Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Озарбойжон Қорабоғ масаласида Россияга эътироз билдирди

Озарбойжон Қорабоғ масаласида Россияга эътироз билдирди

Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги Москвада Россия президенти Владимир Путин ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, Россия расмийларининг билдирган фикрлари юзасидан баёнот берди.

Боку Россия томони оммавий муҳокамалар чоғида фақатгина Озарбойжоннинг ички ишларига тааллуқли бўлган масалаларни кўтарганини қайд этди.

"Қорабоғ ҳудуди қайсидир давлатнинг қарори билан эмас, балки тарих, халқаро ҳуқуқ ва адолат тамойилларига кўра Озарбайжоннинг ажралмас қисмидир", дейилади ТИВ баёнотида.

Шунингдек, Боку ҳеч бир давлат, шу жумладан Россия ҳам Озарбойжоннинг ҳудудий яхлитлигини ҳеч қачон шубҳа остига қўймаслиги кераклигини таъкидлаган.

"Россия президенти администрацияси, ҳукумат ва Ташқи ишлар вазирлиги эътиборига дипломатик каналлар орқали Озарбойжоннинг позицияси етказилди. Унда Қорабоғ ҳудудидан сиёсий спекуляциялар йўлида фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ҳамда бундай ҳаракатларнинг тўхтатилишига умид билдирилди", дейилади баёнотда.

Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, шунга қарамай, ушбу мавзу Москва расмий доираларида янграшда давом этмоқда. Хусусан, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков “Вести” телеканалига берган интервюсида Қорабоғнинг Озарбойжоннинг ҳудуди сифатида тан олиниши масаласига яна бир бор тўхталиб ўтган.

Киритилди: Бугун 09:13. Ўқилди: 764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!