2025 йил август ойида АҚШ Украина билан дронга қарши дрон-тутгичлар бўйича ҳамкорлик таклифини қабул қилмаган. Ҳолбуки, украинлар Эроннинг «Шаҳед» дронлари хавфи ҳақида олдиндан огоҳлантирган эди.
Тафсилотлар:
— Оқ уйдаги учрашувда Зеленский Трампга дрон-тутгичлар (дронларни ҳавода ушлаб йўқ қиладиган дронлар) таклиф қилган.
— Украина томони PowerPoint тақдимоти орқали ўз технологиялари "АҚШ ҳарбийлари ва Яқин Шарқдаги иттифоқчиларини ҳимоя қилиш"га ёрдам беришини тушунтирган.
— Таклиф бизнес-ҳамкорлик сифатида тақдим этилган ва АҚШда янги иш ўринлари яратиш имконияти ҳам кўрсатилган.
— Тақдимотда Яқин Шарқ харитаси берилиб, Туркия, Иордания ва Форс кўрфази давлатларида АҚШ базалари яқинида «дрон жанг марказлари» ташкил қилиш таклиф қилинган.
— Украина ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун сармоя таклиф қилган. Ўша пайтда мамлакат ўз имкониятининг фақат 50% ида ишлаётгани айтилган.