Ижтимоий тармоқларда тарқалган боғчада кичик ёшдаги болага нисбатан шафқатсиз тарзда тан жароҳати етказилганлиги ҳолати юзасидан маьлумот берилди.
🔴Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.
✅Аниқланишича, жорий йилнинг 16-июль куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси, вояга етмаган 2 ёшли О.М. (2023 йилда туғилган қиз бола) боғча тарбиячиси Қ.Г. томонидан калтакланиб, боланинг чап юз қисмига жароҳат етказилган.
✍️Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан терговгача текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
🚨Вояга етмаган О.М.га етказилган тан жароҳати бўйича суд-тиббий экспертиза тайинланган.
❗️Бола манфаатига зид бундай ҳаракатга нисбатан кўрилган қонуний чоралар юзасидан қўшимча тарзда ахборот берилади.
🔴Болалар омбудсмани мазкур иш юритуви юзасидан ўз кузатувини давом эттиради.