Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Асир қайтарилади, лекин қурбонлар сони 60 МИНГДАН ОШДИ! Тўхтовсиз қирғин давом этяпти!

Асир қайтарилади, лекин қурбонлар сони 60 МИНГДАН ОШДИ! Тўхтовсиз қирғин давом этяпти!

ҲАМАС Ғазодаги тинчлик келишувини илгари суриш учун исроил-америкалик асирни озод қилишга рози бўлди.

ҲАМАС Исроилдан Ғазодаги вақтинчалик тинчликнинг иккинчи босқичига ўтишни талаб қилган ҳолда, исроил-америкалик Идан Александр ва икки фуқароликка эга тўрт кишининг жасадларини озод қилишга рози бўлганини маълум қилди.

Исроил кучлари Ғазога ҳужумларини кучайтирмоқда, Ғазо шаҳри ва Байт Лахияда камида икки бола ҳалок бўлди. Бу пайтда Исроилнинг Ғазо секторига ҳар қандай ёрдамни тўлиқ тўхтатиб қўйгани 13-кунига кирди.

БМТ экспертлари Исроилнинг Ғазога қарши уруши давомида аёллар соғлиқни сақлаш муассасаларини тизимли равишда йўқ қилиши ва жинсий зўравонликдан уруш усули сифатида фойдаланиши орқали фаластинликларга нисбатан "геноцид ҳаракатлари"ни амалга оширганини таъкидламоқда.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши урушида камида 48 524 фаластинлик ҳалок бўлган ва 111 955 киши яраланган. Ғазо ҳукумати матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб фаластинликлар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етганини маълум қилди.

Киритилди: 20:22 14.03.2025. Ўқилди: 951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!