Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Асила Мирзаёрова: “Ўзим қўйган рекордни ўзим бузаман”

Асила Мирзаёрова: “Ўзим қўйган рекордни ўзим бузаман”

Президент Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Паралимпия ўйинлари чемпионлари, уларнинг ота-оналари, тренерлари, спорт соҳаси раҳбарлари, жамоатчилик билан учрашув ўтказмоқда.

Айни вақтда Президент спортчиларга давлат мукофотларини топшира бошлади.

Асила Мирзаёрова “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланди.

“Мусобақа куни кучли масъулият бор эди, буни ҳис қилиб турдим. Диёра опамдек бўлишим керак эди. Паралимпия тарихидаги 30 йиллик рекордни бузиб, Ўзбекистонимга олтин медал олиб келдим. Телефонда гаплашганимизда ҳамма гапни айтолмадим.

Ҳозирги учрашувимизда сизга шуни айтишим керакки, 2028 йилда Лос Анжелесда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларида ўзим қўйган рекордни ўзим бузиб, икки карра чемпион бўламан!”, деди Асила Мирзаёрова.

Киритилди: 17:52 13.09.2024. Ўқилди: 1289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!