Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ашраф Ҳакими “Реал Мадрид”га қайтмайдиган бўлди

Ашраф Ҳакими “Реал Мадрид”га қайтмайдиган бўлди

“ПСЖ”нинг марокашлик ҳимоячиси Ашраф Ҳакими жамоанинг муҳим бўлаги эканлигини тушуниб, клуб билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда RMC Sport'га таяниб Дарё нашри хабар берди.

Манба берган хабарга кўра, клуб футболчи билан шартномани узайтириш борасида принципиал келишувга эришган, бироқ бу ҳақда ҳали расман эълон қилинмаган.

Аввалроқ ОАВ Ҳакимининг дўсти ва собиқ жамоадоши Килиан Мбаппе кўчиб ўтган “Реал Мадрид”га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган эди.

Ашраф Ҳакими “Реал Мадрид” тарбияланувчиси. Ҳимоячининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Ўтган мавсумда ҳимоячи барча турнирларда 40 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 09:44 18.07.2024. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!