Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Асака туман ҳокимлигидан тадбиркорга 719 млн. сўм компенсация пуллари ундириб берилди

Асака туман ҳокимлигидан тадбиркорга 719 млн. сўм компенсация пуллари ундириб берилди

Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг ижро ҳужжатига асосан даъвогар “Муҳаммадёр” МЧЖ фойдасига жавобгар Асака туман ҳокимлигидан 719 012 842 сўм ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Асака туман бўлими иш юритувига олинган бўлиб, бўлим томонидан ундирувни ташкил этиш учун ижро варақалари ва давлат ижрочисининг ижро иши қўзғатиш ҳақидаги қарорлари туман ҳокимлигига тақдим этилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида туман ҳокимлигидан тадбиркор фойдасига 719 012 842 сўм компенсация пуллари ундириб берилди.

Шу аснода тадбиркорнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланиб, ижро ҳужжати белгиланган тартибда иш юритувдан тугатилди.

Киритилди: 20:55 02.07.2025. Ўқилди: 686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!