Хабар қилинишича, Башар ал-Ассад режими қулаганидан сўнг ошкор қилинган бир қатор ҳужжатлар Асад режими ҳукуматлари ва Исроил ўртасидаги гўёки махфий алоқа каналларини фош қилган, деб хабар бермоқда Sky News Arabia.
Суриялик журналистлар томонидан чоп этилган ҳужжатли фотосуратлар мазмуни Асад ҳукумати Исроилнинг ашаддий рақиби бўлгани ҳақидаги узоқ йиллик ривоятни шубҳа остига қўяди, аксинча, Исроилнинг Эрон нишонларига қарши ҳарбий амалиётларида иштирок этганини намойиш этади.
Ҳужжатларда айтилишича, Асад режими нафақат Исроилдан разведка маълумотларини олган, балки Эрон позицияларига ҳужумларни фаол мувофиқлаштирган, шунингдек, Исроилдан Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати фаолияти ва унинг оқибатлари ҳақида маълумот ва огоҳлантиришлар тўплаган.
Айтиш жоизки, суриялик исёнчиларнинг Асад режимига қарши ҳужуми бошланганидан икки кун ўтиб, Исроилнинг «Маарив» газетаси Асад режимининг заифлашиши яҳудий давлати учун фойдасиз экани таъкидланган мақола эълон қилди, чунки «Башар. Октябрь ойида Ғазода уруш бошланганидан бери Асад Ғазо секторига бир бармоғини ҳам қўйгани йўқ».
Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан кеча Саудия Арабистони телеканалига берган интервьюсида сўнгги 7 йил ичида Исроил Асад режимининг ағдарилишига доимий равишда қаршилик кўрсатганини айтди, чунки «Исроил Асад улар учун фойдали футболчи эканлигини билар эди.»