Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета украиналик ҳимоячи Александр Зинченкодан қутулмоқчи.
The Mirror хабарига кўра, мураббий украиналикка эҳтиёж сезмаяпти, чунки жамоанинг асосий чап қанот ҳимоячиси Майлз Люис-Скелли ҳисобланади.
Ўтган мавсумда 28 ёшли Зинченко жамоа сафида бор йўғи 15 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.