"Реал" Эндрикни ижарага юборди - 19 ёшли бразилиялик ҳужумчи ўйин амалиёти учун "Лион"га йўл олди. Defensa Central маълумотига ишонадиган бўлсак, "Арсенал" "Реал"га ҳужумчи Габриэль Жезус ижараси орқали бўшан ўринни тўлдиришни таклиф қилган.
"Реал" Эндрик кетганидан кейин марказий ҳужум чизиғига янги футболчи олиб келмоқчи эмас. Гап шундаки, мадридликларда Килиан Мбаппега ўринбосар бор. Бу Гонсало Гарсия.
Габриэль Жезус яқинда тиззасидан олган жиддий жароҳатидан фориғ бўлди. Шундан буён 28 ёшли бразилиялик футболчи 4та ўйинда майдонга тушди.