Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Арсен Венгер Инфантинонинг ФИФА президенти лавозими учун эҳтимолий рақиби бўлиши мумкин — The Times

Арсен Венгер Инфантинонинг ФИФА президенти лавозими учун эҳтимолий рақиби бўлиши мумкин — The Times

«Арсенал»нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Жанни Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Ҳозирча келаси йил 18 март куни бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этиш учун ўз номзодини фақат Халқаро футбол ассоциациялари федерациясининг амалдаги раҳбари Жанни Инфантино илгари сурган.

Маълум қилинишича, Инфантинонинг мухолифлари 18 ноябрь куни номзодларни рўйхатга олишнинг сўнгги муддати тугагунига қадар унга жиддий рақиб пайдо бўлишидан умид қилмоқда. Уларнинг айримлари Арсен Венгерни ўз номзодини илгари суришга кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Айни пайтда Венгер ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўйича раҳбари лавозимида ишламоқда.

Шунингдек, 2016 йилги сайловда Инфантинонинг рақиби бўлган Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Ҳусайн ҳам яна президентлик сайловида иштирок этиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти.

Таъкидланишича, аввалроқ ФИФА президенти лавозимига эҳтимолий номзодлардан бири сифатида кўрилган КОНКАКАФ президенти Виктор Монтальяни эса сайловда қатнашишни режалаштирмаяпти.

Киритилди: 11:03 10.10.2026. Ўқилди: 880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!