Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланмоқчи

Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланмоқчи

"Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Джанни Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин, деб хабар беради The Times.

Ҳозирги вақтда фақат Халқаро футбол федерациясининг амалдаги раҳбари келаси йилнинг 18 март куни бўлиб ўтадиган сайловларда қатнашиш учун ўз номзодини илгари сурган.

Хабар қилинишича, Инфантинонинг рақиблари муддат тугагунга қадар (18 ноябрь) швейцарияликнинг жиддий оппоненти пайдо бўлишига ҳамон умид қилишмоқда. Улардан баъзилари Арсен Венгерни ўз номзодини қўйишга кўндиришга умид қилмоқда. Айни пайтда Венгер ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўлими раҳбари лавозимида ишламоқда.

Шунингдек, 2016 йилда Инфантинонинг рақиби бўлган Иордания шаҳзодаси Али бин Аль-Хуссейн ҳам сайловларда яна иштирок этиши истисно қилинмайди.

Қайд этилишича, ФИФА президенти лавозимига потенциал номзодлардан бири деб ҳисобланган КОНКАКАФ президенти Виктор Монтальяни сайловларда қатнашишни режалаштирмаяпти.

Киритилди: 23:44 10.10.2026. Ўқилди: 499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!