Арманистондаги Зангезур мис-молибден заводи ходимлари иш ҳақини 50 фоизга ошириш талаби билан иккинчи кундан бери норозилик намойиши ўтказмоқда.
Бу ҳақда Арманистон ОАВлари хабар бермоқда.
Комбинатга келган Арманистон кончилар, металлурглар ва заргарлар касаба уюшмалари республика иттифоқи раиси Эдуард Пахлеваняннинг маълум қилишича, ишчилар ўз талабларини комбинат раҳбариятига билдирмаган ва улар боришлари ҳақида огоҳлантирмаган.
"Биз ҳозир ушбу ходимлар ва компания раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил қилмоқчимиз. Агар раҳбарият рад жавобини берса, иш ташлаш қонуний деб ҳисобланиши учун ходимларга қандай талаблар бажарилиши кераклигини тушунтирамиз", - дея қўшимча қилди у.
Унга кўра, 200 га яқин одам ишга келмаган.